Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда жазирама сабаб 1,5 мингдан ортиқ киши шифохонага тушди

Японияда жазирама сабаб 1,5 мингдан ортиқ киши шифохонага тушди

Токиода ўтган июн ойида 1517 нафар фуқаро иссиқ уриши туфайли шифохонага тушди.

NHK телеканалининг Токио ўт ўчириш бошқармаси маълумотларига таяниб хабар беришича, бу камида 10 йил давомидаги рекорд кўрсаткичдир.

Июн ойининг охирида Япония пойтахтига одатий бўлмаган иссиқ об-ҳаво кириб келди, ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошди.

30 июн куни мутлақ ҳарорат рекорди 36,4 даражани ташкил қилди. Шу куни 6 ёшдан 97 ёшгача бўлган 294 нафар инсон жазирама уриши ташхиси билан касалхонага ётқизилган, улардан 17 нафарини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳукумат фуқаролардан кўчага чиқмаслик, кўпроқ сув ичиш ва кондиционерлардан фойдаланишни сўраган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг