Японияда бош вазир ким бўлади? Уч номзод даъвогар

Фумио Кисида (чапдан ўнгга), Ёсихидэ Суга ва Сигэру Исиба.
Соғлиғи ёмонлашган Синдзо Абэ муддатидан аввал истеъфога чиққанди. «Kyodo» агентлиги хабарига кўра, мамлакатда янги бош вазир сентябрь ойи ўрталарида сайланади.
Етакчи партия — Либерал-демократик партиянинг янги раиси 14 сентябрь куни сайланади —Ҳукумат бошқаруви унинг қўлига ўтади.
17 сентябрь куни парламент янги бош вазир номзодини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун йиғилади.
Ҳар икки лавозим учун уч нафар номзод қўйилган:
- Фумио Кисида — 1957 йили Хиросимада туғилган, сиёсатчи, Япония ЛДП аъзоси, 2012—2017 йилларда Ташқи ишлар вазири бўлган.
- Ёсихидэ Суга — 1948 йили Акита префектурасида туғилган, Япония давлат ва сиёсий арбоби, 2012 йил декабридан ҳозирга қадар мамлакат вазирлар кенгаши бош котиби.
- Сигэру Исиба — 1957 йили Тоттори префектурасида туғилган, сиёсатчи, ЛДП аъзоси, мамлакат мудофаа ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирлари лавозимида ишлаган. 2012 йилдан бери ЛДП бош котиби.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter