Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда балиқчилар тўрига олти метрлик ноёб гигант акула илинди

Японияда балиқчилар тўрига олти метрлик ноёб гигант акула илинди

Фото: NHK

Япониядаги Токио кўрфазида йирик пелагик катта оғизли акула балиқчиларнинг тўрига тушиб қолди. Бу ҳақда 12 июнь куни NHK телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, қирғоқдан 800 метр нарида ўрнатилган тўрлар ичида ноёб акула топилди. Балиқчилар ғаввосни чақириб, ноёб акулани тасвирга олишни сўрашган. Шундан сўнг у тўрдан озод қилинди ва океанга сузиб кетди. Акуланинг узунлиги тахминан олти метр бўлганлиги айтилмоқда.

Пелагик катта оғизли акула планктонлар билан озиқланади ва одатда 200 метр чуқурликда яшайди. Бундай акула тури жуда кам учрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг