Японияда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди
Япония жануби-ғарбида, Кюсю ороли яқинида 7,1 магнитудали зилзила қайд этилди ва цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Миллий метеорология бошқармаси хабар берди.
Бундан бироз аввалроқ 6,9 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Зилзила эпицентри Кюшу оролидаги Миязаки префектураси яқинида жойлашган. Ўчоғи океан тубида 30 км чуқурликда жойлашган.
Сейсмологларнинг фикрича, Кагосима, Кочи, Миязаки, Оита ва Эхиме префектуралари ҳудудидаги цунами тўлқини баландлиги 1 метргача етиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter