Японияда 25 йил ичидаги энг кучли тўфон юз берди (фото+видео)
Японияга «Жеби» номли тўфон яқинлашаётгани ҳақида хабар қилган эдик. Тўфон туфайли 10 киши ҳалок бўлди, 300 дан зиёд киши жабрланди. 3000га яқин киши Кансай халқаро аэропортида тунашга мажбур бўлди.
Аэропортнинг бункерли кемаси кучли шамол сабабли аэропорт ва Идзумисано шаҳрини бирлаштирувчи кўприкка қулагани сабабли ўз ишини тўлиқ тўхтатган. Танкернинг ичида 11 нафар экипаж аъзолари бўлган, уларни қутқаришга муваффақ бўлишган.
Кансай аэропортининг 162та рейси бекор қилинган. Учиш-қўниш майдонларидан бири ва терминалнинг биринчи қавати сувга тўлган. Мамлакатнинг ғарбида 1,3 миллион уй хўжаликлари электр таъминотисиз қолган. Автомобил тўхташ жойида 100та машина ёниб кетган.
Киото префектурасида160 нафар ўқувчи йўл бузилгани учун ёзги оромгоҳда қолишга мажбур бўляпти. Осака префектурасининг ўзида 2 минг светофор ишламаяпти. Бу эса йўлларда тирбандликни юзага келтиряпти.
Тўфон 4 сентябрь куни тушдан сўнг Сикоку оролига, кейинроқ эса Хонсю оролига ёпирилган. Тўфон бошланганда шамол тезлиги соатига 125 км. кейинроқ 177 км.га ошган.
Ушбу тўфон 25 йил ичидаги энг кучлиси деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter