Япония юкхонада қочаётган раҳбарларга қарши чора кўрди
Япония «Nissan» автоконцерни собиқ раҳбари Карлос Гоннинг чет элга махфий олиб чиқилиши муносабати билан мамлакатнинг тўртта йирик халқаро аэропортида катта ҳажмдаги юкларни мажбурий текширишни жорий қилди.
«РИА Новости»нинги ёзишича, бу ҳақда ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Кадзуёси Акаба хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, қарор 6 январь куни кучга кирган. У Токионинг Ханэда ва Нарита аэропортларида, Тюбу аэропортида ҳамда Осакадаги Кансай халқаро аэропортида жорий қилинди. Тахминларга кўра, Карлос Гон Янги йил арафасида хусусий самолётда икки нафар АҚШ фуқароси томонидан махфий равишда олиб чиқиб кетилган.
«Nissan» собиқ раҳбари ва унинг «ўнг қўли» Грег Келли 2018 йил 19 ноябрда ҳибсга олинган. Гон ҳамма даромадларни ҳам декларация қилмагани, Келли эса унга ёрдам берганликда гумон қилинмоқда.
Ўтган йил баҳорда Гоннинг адвокатлари 1,5 миллиард иен (чамаси 14 миллион доллар) миқдорида гаров пули қўйишади. Шундан сўнг мамлакатни тарк этмаслик шарти билан уни қўйиб юборишади. 2020 йил баҳорда ўтказилиши режалаштираётган судгача у мамлакатдан чиқиб кетиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter