Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқиши кутилмоқда

Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқиши кутилмоқда

Фото: «EPA/Vostock-photo»

Япония бош вазири Синдзо Абэ бугун, жума куни истеъфога чиқишини маълум қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Япониядаги NHK ва бошқа ОАВлар хабар тарқатди.

Абэ 65 ёшда. Икки марта касалхонада даволаниб чиқди, саломатлиги тўғри келмагани учун ўз ваколати муддатини охиригача етказа олмаслиги эҳтимоли кутилаётганди.

Синдзо Абэ мамлакат янги тарихида энг кўп муддат — 8 йил (2012 йил декабрь)дан бери ҳукуматни бошқариб келяпти. Қолаверса, у 2006-2007 йилларда ҳам ҳукуматга бошчилик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг