Янги йил кечаси рус полицияси 2 мингга яқин муҳожирни қўлга олди
Янги йил арафасида Санкт-Петербург марказида 2 мингга яқин муҳожир қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилган.
«Қонун-тартиботни таъминлаш жараёнида 2 мингга яқин муҳожир ички ишлар органларига профилактика мақсадида олиб келинди. Текшириш натижасида кўплаб миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди», – дейилади хабарда.
Мигрантларнинг ҳибсга олиниши шаҳар марказида аҳоли ва шаҳар меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган профилактик чора-тадбирларнинг бир қисми бўлганлиги айтилмоқда.
Шунингдек, полиция Санкт-Петербургнинг асосий Рождество дарахти олдида байрамни нишонламоқчи бўлганларнинг кўплиги сабабли тирбандлик ва юзага келиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олдини олиш учун Сарой майдонига бепул киришни чеклаб қўйган.
Мамлакат ФВВнинг шаҳар бошқармаси хабарига кўра, шаҳарда Янги йил байрами нисбатан тинч ўтган.
«Кун давомида шаҳарда 38 та ёнғин содир бўлди. 31 декабр куни эрталаб Ленинский проспектидаги квартирада содир бщлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди. Пиротехника воситаларини қўллаш натижасида 8 киши жабрланган», – дейилади Россия ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter