Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил арафасида Францияда 700 га яқин машина ёқиб юборилди

Янги йил арафасида Францияда 700 га яқин машина ёқиб юборилди

1 январь куни Францияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Янги йил арафасида 490 кишини ҳибсга олди, тартибсизликлар пайтида 690 та машина ёқиб юборилган, Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«690 та машина ёқиб юборилди... Полиция ва жандармлар 490 та ҳибсга олишди... Шундай қилиб, 2022-йил Янги йил арафасида энг кам автомобиль ёндирилган ва энг кўп ҳибсга олинган йил бўлди», – дейди мамлакат ички ишлар вазири.

Баёнотга кўра, Францияда янги йил кечасига 90 минг полициячи ва жандарм жалб қилинган. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бир қанча қурбонлар ҳақида хабар берилган.

Маълумот учун, 2022 йилга ўтар кечаси Францияда тартибни бузгани учун 441 киши қўлга олинган ва 874 та машина ёқиб юборилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг