Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги президент Санду: «Россия билан муносабатларда катта масалалар турибди»

Янги президент Санду: «Россия билан муносабатларда катта масалалар турибди»

Фото: «DW»

Молдованинг янги сайланган президенти Майя Санду Би-Би-Си рус хизматига интервью берди.

У суҳбатда Россия билан яхши алоқалар ўрнатишга, мамлакатнинг барча фуқаролари, шу жумладан русийзабонларнинг ҳуқуқлари учун курашишга умид қилишини ва Днестрбўйидаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтган.

«Молдова барча мамлакатлар билан яхши муносабатда бўлади, шу жумладан Россия билан ҳам яхши муносабатлар ўрнатилишига умид қилинади. Бизнинг кўплаб фуқароларимиз Россияда ишлайди, биз улар учун яхши шароитларни таъминлашимиз керак, Молдова экспортини блокировка қилиш масаласини ҳал қилишимиз керак, пенсия таъминоти тўғрисида битим имзоламоқчимиз. Яъни, биз Россия билан муносабатларимизда олдинда катта масалалар турибди», — дейди Майя хоним.

Майя Санду ғарбга мойил сиёсати билан танилган. «Днестрбўйи инқирозини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкинми?» деган саволга янги президент шундай жавоб берди: «Йўқ, ҳарбий куч билан муаммо ечиш ниятимиз йўқ. Биз Днестрбўйи можаросига сиёсий ечим излаймиз ва излаяпмиз».

BBCнинг таъкидлашича, Сайлов кампанияси пайтида Россия телеканаллари Майя Сандуни Руминия билан бирлашиш, рус мактабларини тақиқлаш ва 9 май байрамини бекор қилиш ниятида айблаган. Молдованинг янги президенти эса бу каби даъволарга нисбатан салбий фикрда эканлигини айтиб ўтган. Янги президентнинг асосий мақсади фуқаролар ўртасида тинчликни таъминлаш эканлиги қайта-қайта тилган олган.

Сандунинг фикрига кўра, Европанинг ривожланиш модели мамлакатга кўпроқ мос келади ва президент сифатида мамлакатда либерал-демократия ҳукмрон бўлишини истайди. Европарламентда у ҳақида «Молдова ҳалқининг янги умиди» дея тариф беришган. Шунингдек, Санду Молдованинг келажакда Руминия билан бирлашиш нияти йўқлигини ҳам айтиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг