Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги бош вазир камтарроқ кийинишни буюрди

Янги бош вазир камтарроқ кийинишни буюрди

Фото: Anadolu Agency

Буюк Британия бош вазири офиси ходимлари бундан буён расмий кийиниш тартибига риоя этишлари шарт. Ҳукуматнинг янги раҳбари Лиз Трасс шундай буйруқ берди.

Британия оммавий ахборот воситалари ёзишича, Трасснинг дресс-код бўйича талаби олдинги бош вазир Борис Жонсон офисида ҳукм сурган «беташвиш муҳит»нинг ғирт аксидир.

«Лиз ғалаба қилиб қайтганидан сўнг ҳаммаси ўзгармоқда... галстуклар қайтяпти», — деган The Telegraph манбаларидан бири.

Элизабет Трасс 5 сентябр куни ўтказилган сайловда Консерватив партия етакчисига айланганди. Эртаси куни қиролича Елизавета II унга янги ҳукуматни шакллантиришни топширган.

Борис Жонсон Буюк Британия бош вазирлиги ва Консерватив партия раислигидан 7 сентябр куни истеъфога чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг