Яманлик ўқитувчи уйини 700 кишилик мактабга айлантирди
Яманнинг Таиз шаҳрида яшовчи ўқитувчи Одил ал-Шорбаги ўз уйини мактабга айлантирди, дарсларга қарийб 700 нафар ўқувчи қатнаяпти. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Муаллим мактабни Яманда уруш бошланиб кетганидан сўнг, болаларни ўқитишга жой топа олмаганидан сўнг очган. Биринчи ўқув йилидаёқ 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 500 нафар ўғил-қиз унинг дарсларига қатнай бошлади.
Ўқитувчи ўз ишини шундай изоҳлаган: «Бу менинг атрофимдаги инсонлар олдидаги миллий ва ижтимоий бурчим».
«Мактаб» — яланғоч ғишт девор-у, деразалари ўрни катта коваклардан иборат бир хароба. Аммо математика ва инглиз тилини ўрганаман деган ўқувчиларни бу тўхтатиб қолаётгани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter