Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яманда 8 нафар журналист ўлдирилган

Яманда 8 нафар журналист ўлдирилган

Фото:«The Express Tribune»

2018 йилнинг биринчи ярмида Яманда 8 нафар журналист ўлдирилган. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

АҚШнинг Тадқиқотлар ва иқтисодий ахборот маркази маълумотларига кўра шу йилнинг биринчи ярмида Яманда  ОАВ вакилларига қарши 53 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

Аввало 8 нафар журналист ўлдирилган. Шу билан бирга ОАВ вакилларига жароҳат етказиш, қасд қилиш, гаровга олиш, қўрқитиш каби ҳолатлар кўп учрайди.

Журналистларга энг кўп ҳусийлар ҳужум уюштирган.

Яманда матбуот эркинлиги қора рўйхатга киритилган. ОАВ вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган ташкилотнинг ўзи йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг