Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотинининг бармоқларини чопиб ташлаган эр 14 йилга «кесилди»

Хотинининг бармоқларини чопиб ташлаган эр 14 йилга «кесилди»

Фото: «Woman.ru»

Москва вилоятиниг Серпухова суди хотинининг қўл бармоқларини чопиб ташлаган Дмитрий Гарачёвга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Дастлабки тергов маълумотларига қараганда, судланувчи анчадан буён хотинидан шубҳаланиб юрган, бир гал ҳатто ўрмонга олиб бориб, ўзига хиёнат қилаётганини яхшиликча тан олишини, акс ҳолда, «туғилганига пушаймон бўлишини» айтиб, турли кўринишда пўписа қилган, ўлдириш билан қўрқитган, аммо куч ишлатмаган. Аёл бу ҳақда ўз вақтида маҳаллий полиция маҳкамасига арз қилади, бироқ эркакнинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ, деб топилиши натижасида «дело» ёпилади.

Шундан кейин Д.Грачёвнинг шубҳалари тарқамайди, аксинча, баттар қутуради. Кунларнинг бирида у хотини Маргаритани машинага куч билан ўтқазиб, эшикларини қулфлаб, яна ўрмонга олиб боради. Яна «хиёнатини тан олишни» талаб қилади. Натижа чиқмагач, аёлнинг  бармоқларини чопиб ташлайди.

Давлат айбловчисига кўра, судланувчи бунга махсус тайёргарлик кўрган: у ўзи билан йод, бинт ва болта олволгани жиноят қасддан содир этилганининг яққол исботидир.

Суд судланувчини узоқ йилга «кесвориши» баробарида уни оталик ҳуқуқидан ҳам маҳрум этди.

У  икки нафар  фарзанднинг отаси эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг