Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хизматкорга 2,7 млн доллар, вилла, бир нечта машина ва мушуклар мерос қолди

Хизматкорга 2,7 млн доллар, вилла, бир нечта машина ва мушуклар мерос қолди

фото: 120.su

Франциялик тадбиркор аёли Кетрин хоним саратонга чалингач тушкунликка тушиб қолди. У касаллик билан курашишга иродаси етмади ва 59 ёшида  жонига қасд қилди,  яъни Самуи оролидаги ( Таиланд) вилласида ўзига ўқ узди. Бу мудҳиш қароридан олдин у васият қолдирди, унга кўра таиландлик хизматкори Па Тимга 2,7 миллион доллар, ҳашаматли вилла ва бир нечта машиналар, мушуклар тасарруфига ўтиши керак.

Па Тим 17 йил давомида хизмат қилган сахий иш берувчисини кўзларида ёш билан эслайди. Хулоса қилишимиз мумкинки, йиллар давомида уй бекаси ҳақиқатан ҳам Кетрин хонимнинг қалбини забт этишга муваффақ бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг