Хитойлик эркак сотиб олган кучук каламуш бўлиб чиқди
Хитойлик киши сотиб олган кучук вақт ўтиши билан каламуш бўлиб чиқди, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.
Исми ошкор қилинмаган киши бозордан кучук боласини сотиб олган. Вақт ўтиши билан кучук эгаси унинг туклари ўсмаётганидан ҳайратланган ва унинг наслини билишга уринган. Натижада жониворнинг кучук эмас каламуш экани аёнлашган.
Номи «Rhizomys sinensis» бўлган каламуш Хитойнинг айрим ҳудудларида ейилар экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter