Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда хусусий пенсия тизими жорий этилди

Хитойда хусусий пенсия тизими жорий этилди

Фото: «NOI.md»

Хитой Халқ Республикасида амалдаги давлат пенсия тизимига қўшимча хусусий пенсия тизими жорий этилди. Аҳоли қариб бораётгани шундай қўшимча чоралар кўришга ундамоқда, дейилади «Синхуа»нинг 21 апрелдаги хабарида.

Хусусий пенсия тизими хитойликларга ҳар йили 12 000 юан (тахминан $1 872)гача маблағларини Давлат кенгаши тамойиллари асосида ёпиқ бошқариладиган шахсий пенсия ҳисобларига ўтказиб бориш имконини беради. Пенсия миқдори мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда пенсия тизими ривожига мос равишда таҳрирлаб борилади. Хусусий пенсияга қўйилган маблағлар риск хавфи нисбатан паст ҳамда узоқ муддатли инвестицияларни молиялаштиришга йўналтирилади. Янги пенсия тизими учун ҳукумат солиқ имтиёзларини тақдим этади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг