Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда тўққиз киши поезд тагида қолди

Хитойда тўққиз киши поезд тагида қолди

Фото: «Rosbalt.ru»

Шинжон-Уйғур автоном вилояти маъмурий маркази – Урумчи шаҳридан Ханчжоу шаҳрига (Чжэцзян вилояти) кетаётган йўловчи поезди темир йўлдаги ишчиларни уриб юборган, тўққиз киши ҳалок бўлган, дея хабар бермоқда Хитой Марказий телевидениеси.

Ҳодиса Ганьсу провинциясининг Цзиньчан округидаги 401 километрлик йўлда содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз ишчи ҳалок бўлган. Ҳодиса тафсилотлари ҳали тақдим этилмади.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг