Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда SFTS вируси уйғонди — етти киши вафот этган

Хитойда SFTS вируси уйғонди — етти киши вафот этган

Фото: «YouTube»

Хитойда каналар орқали тарқалувчи SFTS вируси қўзғалди, бу ҳақда «Global Times» хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 60 киши касалликни юқтирган, шулардан етти нафари вафот этган. Вирус аввалига Цзянсу провинциясида қайд этилганди, кейинчалик Аньхой провинциясида яшовчиларда ҳам шу касаллик аниқлана бошлаган.

Касалликка чалинган нанкинлик аёлда йўтал, тана юқори ҳарорати каби симптомлар кузатилиб, врачлар унинг қонида лейкоцитлар ва тромбицитлар миқдорининг камайишини қайд этишган.

SFTS — янги вирус эмас, илк марта 2011 йилда қайд этилган. Бу вирус инсонга каналар орқали ўтади, ўз навбатида, касалланган одамдан бошқа одамга қон ёки шиллиқ ажратмаси орқали юқиши мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг