Хитойда коронавирусдан тузалган одам беш кундан сўнг вафот этди
Хитойнинг Ухань шаҳрида аввал коронавирусдан даволаниб чиққан 36 ёшли эркак оламдан ўтди. «South China Morning Post» хабарига кўра, тузалганидан сўнг касалхонадан уйига жавоб берилганидан сўнг, орадан беш кун ўтиб, у нафас етишмаслиги оқибатида вафот этган.
Уни 12 февраль биринчи марта касалхонага ётқизишган, икки ҳафта ўтиб, уйига жавоб беришган ва яна 14 кун карантин остида бўлишини сўрашган.
Вафот этган эркакнинг турмуш ўртоғи маълум қилишича, уйига қайтиб келганидан икки кун ўтиб, у яна ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Оғзи қуруқшаб, ошқозонида газ тўпланаётганидан шикоят қилган.
Кейин уни яна касалхонага олиб келишган, шу куннинг ўзидаёқ унинг жони узилган.
Охирги маълумотларга кўра, коронавирус етиб бормаган ягона қитъа Антарктида қолди, 70 мамлакатда вирус расман қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter