Хитойда 3 та юк машинаси 2 та микроавтобус билан тўқнашиб кетди

Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Ханчжоу шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Gazeta.ru» сайти.
Авария бугун, 12 август куни маҳаллий вақт билан соат 03:58 да (Тошкент вақти билан соат 00:58 да) содир бўлган. Ханчжоу шаҳри кўчаларида юқори тезликда ҳаракатланаётган 3 та юк машинаси ҳамда иккита микроавтобус тўқнашиб кетган.
Полиция ходимларининг қўшимча қилишича, учта транспорт воситаси ёниб кетган. Аммо айнан қайси машиналар ёнгани номаълум.
ЙТҲ туфайли 3 киши жабрланган. ЙТҲ сабаби ва воқеа сабабчилари номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter