Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой Бразилияда АҚШ дан ўтиб кетди

Хитой Бразилияда АҚШ дан ўтиб кетди

Фото: «Questiondigital»

Бразилия иқтисодиёт вазирлигининг ҳисоботига кўра, 2003 йилдан 2019 йилнинг март ойига қадар 71,3 млрд. доллар сармоя киритган Хитой Бразилиянинг энг йирик инвесторига айланди.

Ҳисоботда Бразилиянинг энг йирик савдо ҳамкорлари — Хитой, АҚШ, Япония, Франция ва Италия киритган сармоялар ҳақида маълумот берилди.

Хитойдан кейинги ўринда — Бразилияга 15 йил давомида 58,3 млрд. доллар киритган АҚШ. Умуман олганда, 15 йил давомида беш ҳамкор мамлакат Жанубий Америка мамлакатининг 1 167 та лойиҳасига жами 187,8 млрд. доллар киритди.

Жами сармояларнинг 38 фоизи Хитойга тўғри келса, энг кўп сонли лойиҳаларга (41 фоиз) АҚШ пул тиккан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг