Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги дунё учун ҳалокатли тугаши мумкин» — Си Цзинпин

«Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги дунё учун ҳалокатли тугаши мумкин» — Си Цзинпин

ХХР раиси Си Цзинпин АҚШ президенти Жо Байден билан илк бор телефон мулоқоти ўтказди. 

Телефон орқали мулоқот чоғида Си Цзинпин икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликни бутун дунё учун офат деб атаган. 

«ХХР ва АҚШ қарама-қаршилиги, шубҳасиз, икки мамлакат учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ҳалокатдир»,- деган Хитой раҳбари.

Шу билан бирга, у Хитой-Америка ҳамкорлиги дунёга фойда келтириши мумкинлигини таъкидлаган.

Си Цзинпин шунингдек, Америка томонини Хитойнинг ички ишлари ( Шинжон, Гонгконг ва Тайван) масаласида эҳтиёткор бўлишга даъват қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг