«Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги дунё учун ҳалокатли тугаши мумкин» — Си Цзинпин
ХХР раиси Си Цзинпин АҚШ президенти Жо Байден билан илк бор телефон мулоқоти ўтказди.
Телефон орқали мулоқот чоғида Си Цзинпин икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликни бутун дунё учун офат деб атаган.
«ХХР ва АҚШ қарама-қаршилиги, шубҳасиз, икки мамлакат учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ҳалокатдир»,- деган Хитой раҳбари.
Шу билан бирга, у Хитой-Америка ҳамкорлиги дунёга фойда келтириши мумкинлигини таъкидлаган.
Си Цзинпин шунингдек, Америка томонини Хитойнинг ички ишлари ( Шинжон, Гонгконг ва Тайван) масаласида эҳтиёткор бўлишга даъват қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter