Хитой Украинани муносабатлар кескинлашувидан огоҳлантирди

Хитой Украинани ўзаро муносабатлар кескинлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бунга «халқаро уруш ҳомийлари» рўйхати сабаб бўлган.
Айтилишича, расмий Пекин Киевнинг ўндан ортиқ хитойлик компанияларни «халқаро уруш ҳомийлари» рўйхатига қўшиши туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказиши мумкинлигидан огоҳ қилган.
Бу ҳақда Украинанинг икки юқори мартабали манбасига таяниб, Reuters хабар берди.
Огоҳлантириш Украинага ўтган ой етказилган, деди аноним қолиш шарти билан гапирган манбалар.
Киев бутун дунё бўйлаб 48 та компания рўйхатини тузди, улардан 14 таси Хитойдан, уларнинг бизнеси, Украина расмийларига кўра, билвосита Россиянинг Украинадаги ҳарбий агрессиясига ҳисса қўшади.
Агентлик маълумотларига кўра, Пекин Украина расмийларига қандай жавоб бериши ҳақида аниқ хабар бермаган, бироқ агентлик манбаларидан бири таъкидлаганидек, бу можаро, хусусан, Хитойнинг Украина донини харид қилишига таъсир қилиши мумкин.
Аввалроқ ҳам Хитой-Украина муносабатларида маҳумлик бўй кўрсатганди. Жумладан, ОАВда тарқалган хабарга кўра, Хитой бош вазири Давосга президент Зеленский билан учрашишдан бош тортган. Зеленскийнинг ўзи мазкур хабарни инкор этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter