Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой Украина бўйича саммитда қатнашмайди 

Хитой Украина бўйича саммитда қатнашмайди 

Фото: Depositphotos

Хитой томони Украинада тинчлик бўйича конференцияда қатнашмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда «бевосита масала билан таниш» тўрт манбага асосланиб Reuters хабар берди.

«Пекин таклифни рад этишига сабаб — Россия ва Украинанинг иштирокини кўзда тутувчи қатнашиш шартларининг бажарилмаганидир», — дея хабар беришган манбалардан учтаси.

Маълумот учун: Украина томони ташаббуси билан Швейцарияда 15-16 июн кунлари тинчлик саммити ўтказилиши режалаштирилган. Швейцарияликлар 120 дан ортиқ давлатдан вакиллар келишига умид қилишмоқда. Саммитда АҚШ иштирок этиши маълум. Тадбирга Россия таклиф этилмаган.

Президент Владимир Зеленскийнинг айтишича, Швейцариядаги саммит Украинанинг тинчликка эришиш борасидаги позициясини етказиш учун тўғри майдон саналади. Россия билан қарама-қаршиликни якунлаш ҳақида гаплашишдан аввал, бутун дунё билан келишилган батафсил режа ишлаб чиқилиши керак, деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг