Хитой президентини «масхарабоз»га чиқарган тадбиркор 18 йилга қамалди
Хитой раиси Си Цзиньпиннинг коронавирусга қарши кураш ҳақидаги нутқини танқид қилгани учун давлат қурилиш компаниясининг собиқ топ-менежери Жэнь Чжицян 18 йилга «кесилди». Бу ҳақда Пекин суди сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, суд Жэнни эгаллаб турган лавозимидан фойдаланиб ўғирлик қилганликда ҳамда умумий қиймати 19 миллион долларга тенг пора олганликда айбдор деб топди. 18 йиллик қамоқ жазосидан ташқари суд хитойликка 620 минг доллар жарима ҳам солди. Маълум қилинишича, маҳбус айбига иқрор бўлган.
Жэнь 2020 йил 12 март куни ғойиб бўлган. Сал кейинроқ унинг ҳибсга олингани аниқланган. Февраль ойида у ўзининг эссесида Хитой раисини коронавирусга қарши кураш бўйича ҳукуматнинг ҳаракатларига бағишланган февралдаги нутқи учун масхарабоз деб атаган.
Маълумки, Жэнь Чжицян аввал Хитой Коммунистик партиясининг аъзоси бўлган. Бундан ташқари, у давлат томонидан назорат қилинадиган «Huayuan Real Estate Group» қурилиш компаниясининг топ-менежери лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter