Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой кўмир қазишни кўпайтирди, америкалик экологлар ғазабда

Хитой кўмир қазишни кўпайтирди, америкалик экологлар ғазабда

Фото: NBC News

Америкалик экологлар электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирга кўпроқ урғу беришни бошлаган Хитойни огоҳлантирди: мамлакат иқлим ўзгаришларига қарши кураш доирасида тузилган келишувларни бузяпти. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Экологияни бузишда Хитой дунёдаги етакчи мамлакат.

Хабарларга кўра, Хитой 2022 йилда 300 млн тоннагача кўмир қазиб олмоқчи. Бу ўтган йилгидан 7 фоизга кўпроқ. Шуниси борки, шамол ва қуёш энергиясини ривожлантиришда илғор давлатлардан бири ҳам Хитой, бироқ Россия-Украина низоси оқибатида юзага келган тақчиллик туфайли бош рол яна кўмирирга қайтарилди.

«Кўмир энергетика хавфсизлигимиз учун керак», — дейилади Хитой ҳукумати жавобида.

World Resources Institute маълумот беришича, ҳавони ифлослантиришда Хитойнинг глобал улуши 26,1 фоиз, бу АҚШ (12,8 фоиз)никидан икки ҳисса кўпроқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг