Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ҳукумати пул сиёсати раҳбарини алмаштирди

Хитой ҳукумати пул сиёсати раҳбарини алмаштирди

Хитой ҳукумати валюта регуляторининг янги раҳбарини тайинлади.

Чжу Хэсинь июль ойида Хитой Халқ банки раҳбари этиб тайинланган Пан Гуншэнни алмаштирди. Бу ўзгариш Хитой валюта курсини барқарорлаштиришга ҳаракат қилаётган пайтда содир бўлди.

Хитой ҳукумати Чжу Хэсинни Валюта давлат бошқармаси бошлиғи этиб тайинлади (у мамлакатнинг олтин-валюта захираларини бошқаради, октабр ҳолатига кўра улар 3,1 триллион долларга баҳоланмоқда; шунингдек, у валюта курсини тартибга солишда ҳам иштирок этади), деб ёзади Bloomberg.

Чжу Хэсин банк соҳасида 20 йилдан ортиқ ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг