Хитой АҚШга таҳдид қилди
Хитой мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэй АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрса, Хитой ҳарбийлари қўл қовуштириб ўтирмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги сайтида хабар берилди.
Кэфэйнинг эслатишича, Қўшма Штатлар Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламасликка ваъда берган.
«Агар Америка томони ўз билганини қилишда давом этса, Хитой армияси қўл қовуштириб ўтирмайди ва Тайванни ажратиб олишга бўлган ташқи аралашув ҳамда сепаратистик ҳаракатларни тўхтатиш учун барча чораларни кўради. Давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилади», деди у.
«Пелоси АҚШ ҳукуматидаги учинчи муҳим шахс, — деди Мудофаа вазирлиги вакили, — шунинг учун унинг Тайванга ташрифи «ягона Хитой» тамойилини, шунингдек, икки давлат томонидан қабул қилинган учта қўшма қоидаларни бузади. Бундан ташқари, америкалик сиёсатчининг ташрифи Тайван бўғозидаги вазиятни янада оғирлаштиради».
Юзага келган баҳс АҚШ иттифоқдошларини ҳам хавотирга солмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter