Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хатомисан хато. АҚШда марҳумларга 1,4 млрд долларлик чек юборилди

Хатомисан хато. АҚШда марҳумларга 1,4 млрд долларлик чек юборилди

Фото: «РИА Новости»

АҚШ ғазнаси вафот этган одамларга рағбатлантирувчи тўлов сифатида тахминан 1,4 миллиард доллар тўлади. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг ҳисобот идораси матбуот хизмати маълумотларига таяниб «The Guardian» хабар берган.

Ушбу хато бир ой олдин ўтказилган молиявий текширув пайтида аниқлангани таъкидланмоқда. Шундан кейин жанжал бошланди.

«Солиқ маъмурияти ғазначилигининг бош инспектори маълумотларига кўра, 2020 йил 30 апрель ҳолатига кўра, умумий қиймати 1,4 миллиард доллар бўлган 1,1 миллион тўлов марҳумларнинг манзилига юборилган», — дейилади текширув хулосасида.

Тўлов пандемия шароитида молиявий ёрдам сифатида ажратилган. Тўлов амалга оширила бошлагач, ижтимоий тармоқларда аллақачон вафот этган қариндошларига қаёқдандир пул келаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Шундан сўнг расмийлар хато қилишганини тан олишган. Энди солиқ бошқармаси марҳумларга юборилган чекларни қайтаришни сўраб америкаликларга мурожаат қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг