«X-37B» ракетаси кўриб қолинди

Америка ҳарбий ҳаво кучлари махфий тарзда коинотга учирган ва тахминан 7 ойдан бери Ер сайёрасида кезиб юрган ракета ҳолландиялик бир киши томонидан тасодифан кўриб қолинди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
НАСАнинг Кеннеди космик станциясидан учирилган «X-37B» русумли ракетани кўрган Жийз Басса исмли коинот ихлосманди сир сақланган ракетанинг суратларини ижтимоий тармоқлар орқали бутун дунёга тарқатди.
Расмий тарзда изоҳланмаса-да, «X-37B» ракетаси разведка учун коинотга учирилгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter