Афғонистонда махсус кучлар вертолёти ҳалокатга учради
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига туташ жойлашган Парвон вилоятида Афғонистон махсус кучлари ходимларини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr».
Парвон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Воҳида Шоҳкорнинг айтишича, вертолёт Парвон вилояти Кўҳсофий туманининг Мандиқул қишлоғида ҳалокатга учраган.
Ҳалокат туфайли вертолётдаги 8 нафар ҳарбийдан неча нафари тирик қолгани, неча нафари нобуд бўлгани маълум эмас.
«Толибон» жангарилари вертолётни улар уриб туширганини айтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter