Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Visa ва Mastercard Россияда карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатди

Visa ва Mastercard Россияда карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатди

Visa халқаро тўлов тизими 10 март куни Москва вақти билан соат 00:01 дан бошлаб Россия карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди, дейилади компания хабарида.

11 мартдан бошлаб Visa тўлов тизимидаги россиялик фойдаланувчилардан клиринг транзакцияларини қабул қилиш тўхтатилади.

Mastercard тўлов тизими ҳам Россияда ўз ишини тўхтатди, деб ёзади ТАСС. Аввалроқ иккала компания ҳам Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида бу қадамни қўйишга мажбур бўлганини билдирган эди.

Россия банклари томонидан чиқарилган барча Visa ва Mastercard карталари Россияда одатдагидек ишлашда давом этади. Бироқ улар хорижий интернет-дўконлардан харидлар учун тўловни амалга ошира олмайди ва карталардан бошқа мамлакатларда фойдаланиш мумкин бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг