Вьетнамда биринчи метро ишга тушди
Бугун, 6 ноябрь санасида Вьетнам пойтахти Ханойда илк метро линияси ишга туширилди, бу ҳақда «РИА Новости» «VnExpress» нашрига асосланиб хабар берди.
Вьетнамда метро қурилиши ўн йил олдин бошланганди.
Метро поездлари ер устидан кўтарилган, 13 километр узунликдаги эстакадалар бўйлаб қатнайди. 12 та метро станциясидан иборат йўлни босиб ўтишга 23 дақиқа сарфланади. Метро фаолиятининг дастлабки 15 куни бепул хизмат кўрсатилади.
Яна тўққизта линия қурилиши режалаштирилган. Метрополитен Ханойда автотранспортлар ҳосил қиладиган тиқинларни камайтиришда ёрдам беришига умид қилишяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter