Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазият қалтис: Арманистон ҳарбий ҳолат ва оммавий сафарбарлик эълон қилди

Вазият қалтис: Арманистон ҳарбий ҳолат ва оммавий сафарбарлик эълон қилди

Фото: «РИА Новости»

Озарбайжон-Арманистон чегарасида вазият кескинлашгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарларга кўра, Арманистон қарши ҳужум бошлаган.

РИА Новости» хабар беришича, Тоғли Қорабоғ воқеалари доирасида Арманистон ҳукумати мамлакатда ҳарбий ҳолат ва оммавий сафарбарлик эълон қилган.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян «Facebook» орқали шундай мурожаат қилди:

«Арманистон Республикаси ҳукумати қарори билан ҳарбий ҳолат ва оммавий сафарбарлик эълон қилинади. Қарор расмий эълон қилинганидан бошлаб кучга киради. Қўшинларга бириктирилган шахсий таркибдан ўз ҳудудидаги ҳарбий комиссариатларга етиб боришни сўрайман».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг