Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир интернетдан онгли фойдаланишга чақирди

Вазир интернетдан онгли фойдаланишга чақирди

Багдат Мусин.

Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин қозоғистонликларни интернетдан онгли равишда фойдаланишга чақирди, деб хабар бермоқда «Zakon.kz».

Журналистлар вазирдан нима учун уяли алоқа операторлари чексиз интернетни арзон тариф режаларидан олиб ташлаганини сўрашган. Уларнинг фикрича, ҳозир қозоғистонликларда интернет-трафик етарли эмас.

«Агар 25 гигабайт етарли бўлмаса, эҳтимол, одам ўзи интернетни керак бўлганидан кўпроқ ишлатаётгани ҳақида ўйлаб кўриши керак. Чунки 25 гигабайт жуда катта миқдор. Ва ижтимоий тармоқларда ўтириб, 25 гигабайтдаги маълумотларни кўриш, аслида унчалик фойдали эмас. Агар у мамлакатнинг оддий фуқароси бўлса ва кунига саккиз соат ишласа, шунча интернет трафикни сарфлай олмайди. Чунки ишдан бўш вақтида у уйига келади ва Wi-Fi га уланади, иш жойи эса — ишлаш учун. Интернет гигиена — бу ҳам бир масала», дейди Мусин.

Шу билан бирга, вазир уяли алоқа операторлар томонидан тарифлар оширилиши тарафдори эмаслигини таъкидлади.

«Мен мамлакатимиз аҳолиси мобил интернетдан онглироқ фойдаланишни ўрганиши тарафдориман. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш фойда ҳам, зарар ҳам келтириши мумкин. Инсон ижтимоий тармоқларда «ўтириши»ни ўзининг фойдаси учун ҳам назорат қилиши керак», қайд этади вазир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг