Швейцария тиланчилардан қутулиш йўлини ўйлаб топди
Швейцариянинг Базель шаҳри маъмурлари тиланчилардан халос бўлишнинг ғайриоддий усулини ўйлаб топдилар. Улар тиланчиларга шаҳар билан шартнома тузишни таклиф қилишди: Европанинг хоҳлаган шаҳрига чипта олиб бериш эвазига мамлакатга қайтиб келмаслик тўғрисида ёзма равишда ваъда бериш. Бу ҳақда Basler Zeitung хабар бермоқда.
«Улар муайян вақт оралиғида Швейцарияга қайтиб келмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашмоқда», — деди маҳаллий адлия ва хавфсизлик департаменти вакили Топрак Егруз.
Aгар тиланчилар келишувни бузса ва Базелдан кетмаса, улар депортация қилиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter