Мексикада 43 талабани ёқиб юборишда айбланаётган шахс озод этилди
Федерал судья 2014 йилда йўқолган талабаларнинг қотиллигида айбланаётган «Guerreros Unidos» жиноий гуруҳ етакчисини икки кун олдин яна озод этишга қарор қилди, деб ёзади «Milenio».
«Федерал судья 2014 йил сентябрда Айотсинапада 43 нафар талабанинг йўқолишида гумон қилинаётган «Guerreros Unidos» етакчиси Хосе Анхель Касаррубиас Сальгадони қўйиб юборишни буюрди», — дейилади нашрда.
2014 йил сентябрь ойида Игуала шаҳрида Айотсинапа тиббиёт коллежининг 43 нафар талабаси ғойиб бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, маҳаллий полициячилар уларни ўғирлаб кетиб, жаллодлар қўлига топширишган. Шундан сўнг талабалар ўлдирилиб, мурдалари ёқиб юборилган.
Бош прокуратура вакилининг баёнотига кўра, судьянинг озод қилиш тўғрисидаги қарори 2014 йилда республиканинг ўша пайтдаги прокурори тақдим этган далилларга техник жиҳатдан жиддий ёндашувига асосланади. Касаррубиас жисмоний озод қилингунга қадар (бу унинг суд томонидан иккинчи марта қўйиб юборилиши) прокуратура бошқа айблов билан қамоққа олишга янги ордер чиқаришга ҳақли.
Аввалроқ ҳибсга олинган «Guerreros Unidos» гуруҳига асос солган учта ака-укадан бири Мигель Касаррубиас ҳам айбланувчига қарши кўрсатма берган. Унинг сўзларига кўра, айнан Хосе талабаларни ёқиб юборишдан олдин қатл этишни буюрган. Хосе Касаррубиасни ҳибсга олишнинг муҳимлиги ҳақида яқинда терговнинг янги босқичи бошланганини хабар берган мамлакат бош прокурори Алехандро Гертц ҳам айтиб ўтганди.
Ҳукумат сешанба куни ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилинаётган Герреро штати давлат хизматчиларини ҳибсга олиш учун 46 та янги ордер берди.
Одам ўғирлаш бўйича дастлабки тергов давомида 142 киши, жумладан, Игуаланинг собиқ мэри Хосе Абарка, унинг турмуш ўртоғи ва кўплаб полициячилар бор, бироқ талабаларнинг қариндошлари тергов натижаларидан норози.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter