Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикада мудҳиш ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада мудҳиш ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Фото: «AFP 2018»

Кеча, 2 июнь куни Мексикада автобус иштирокидаги мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда Excelsior портали.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус Мехико штати кўчаларидан бирида қарама-қарши томондан келаётган юк машинаси билан тўқнашган. Аварияга юк машинасининг тормоз тизими ишдан чиққани сабаб бўлган.

Тўқнашувдан кейин икки транспорт воситаси ҳам пастликка қулаган. Натижада автобус йўловчилари юк машинаси бўлаклари остида қолиб кетишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг