Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк очилди (видео)
Хитойнинг жанубида дунёдаги энг узун шиша кўприк очилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Узунлиги 200 метр бўлган конструкция томоша майдони билан тугалланади. Буларнинг барчаси жарлик устида жойлашган.
Шиша ўз шаффофлигини сақлаши учун кўприк устига меҳмонларни шифохоналарда фойдаланиладиган махсус оёқ кийимида чиқаришмоқда.
Аммо баъзи сайёҳлар кучли қўрқув сабаб баландликдан кўринадиган гўзал манзарадан баҳра ола олмаяпти. Бундай пайтларда уларга махсус тайёрланган ходимлар ёрдамга келади. Таъкидланишича, кўприк устида юришдан қўрқишга ҳожат йўқ, сабаби унинг ҳар бир ойнаси ўта мустаҳкам бўлиб, иккита машина оғирлигини кўтара олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter