Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкада филлар қирғини — иккита тахмин бор

Африкада филлар қирғини — иккита тахмин бор

Фото: «Zen.yandex.lv»

Ботсвана шимолида 350 та фил ҳалок бўлди, деб ёзади «Москва 24».

Жониворларнинг оммавий қирилишига нима сабаб бўлаётгани маълум эмас. Бунга тажовузкор патоген ёки заҳарланиш сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Сибирь ярасини юқтирган бўлиши мумкин деган тахмин ўз тасдиғини топмади.

Мутахассислар 170 та филнинг сирли ўлимидан хавотирланаётгани ҳақида хабар бергандик.

Шундан сўнг сирли ўлим топаётган филларнинг сони кундан-кунга кўпайиб бораверган. Гувоҳларнинг айтишича, филларнинг аксарияти сув бўйларида ҳалок бўлишмоқда. Айрим жониворлар юзтубан йиқилгани айтилмоқда. Бу филларнинг жуда тез жон берган, деган хулоса чиқаришга асос бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг