«Узр»: Ким Чен Ин ҳам кечирим сўради
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Жанубий кореялик амалдорнинг ўлими учун кечирим сўради. Бу ҳақда Миллий разведка бошқармаси директори Сео Хунга асосланиб «Ёнхап» агентлиги хабар берди.
«Президент Мун Чже Ин ва жанубий кореялик биродарлар бу воқеа сабаб қаттиқ хафа бўлишди, ўзимда айбдорлик туйғусини ҳис этмоқдаман»,- деган Ким Чен Ин.
Таъкидланишича, икки мамлакат раҳбарлари аллақачон хат-хабар алмашишган.
Маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг ғарбий денгиз чегарасида ҳаракат қилаётган қўшини аскарлари Жанубий кореялик амалдорни отиб ташлашган. Сўнгра, унинг ёқилган жасади жанубликлар томонидан топиб олинган.
Ҳодиса 24 сентябрь куни куни маълум бўлган. Жанубий Корея ҳарбий хизматининг разведка маълумотларига кўра, эркак ростан ҳам ўққа тутилган, сўнгра ёқиб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter