Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уйда қолинг, ўзимиз борамиз»: карантин сабабли бўшаб қолган Ҳиндистон кўчалари «ҳайвонот боғи»га айланди (видео)

«Уйда қолинг, ўзимиз борамиз»: карантин сабабли бўшаб қолган Ҳиндистон кўчалари «ҳайвонот боғи»га айланди (видео)

Скриншот

Ҳиндистон коронавирусга қарши карантин жорий этганидан кейин кўчалар бир муддат ҳувиллаб қолганди, аммо кўп ўтмай бу кўчаларнинг ўз эгалари пайдо бўлди, ижтимоий тармоқларда тарқаётган фото ва видеороликларда йўқ жониворнинг ўзи йўқ: товуслар, буғулар, филлар, шерлар...

Ҳиндистонда карантин жорий этилганидан кейин жониворларнинг кўксига анча шамол тегиб қолди, буни ижтимоий тармоқларда тарқаётган фото ва видеороликлар ҳам тасдиқлайди.

Ҳайвонларнинг кўча кезиши аслида Ҳиндистон учун янгилик эмас: маймунлар, дайди итлар, сигирлар доим бўлган. Бироқ энди уларнинг қаторига ёввойи ҳайвонлар ҳам қўшилди, деб ёзмоқда «National Geographic».

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг