Усмоновга қарши иш доирасида «Бавария» клубида тинтувлар ўтказилган
«Альянц Арена» стадиони ва «Бавария» клуби штаб-квартирасида Усмонов иши бўйича тинтув ўтказилди, деб хабар бермоқда Bild нашри.
Тинтувлар USM асосчисига нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича очилган иш билан боғлиқ. Алишер Усмонов «Бавария»нинг фахрий президенти Ули Хёнесс билан таниш бўлган ва у орқали «Бавария»нинг Чемпионлар лигасидаги ўйинларига VIP-чипталар олган, деб ёзади газета.
Германия федерал жиноят полицияси департаменти ва Бавария жиноят полицияси департаменти ходимлари Мюнхендаги «Альянц Арене» ва «Бавария» футбол клуби қароргоҳида тинтув ўтказган.
Усмоновнинг вакили Bild нашри мақоласини изоҳлар экан, тергов ўтказиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилди. «Аввал айтиб ўтганимиздек, бундай шубҳалар асоссиздир ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳақидаги ҳар қандай тахминлар ёлғондир ва бу жаноб Усмоновнинг обрўсига путур етказади», - деди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter