Урушда қайси сўз немис жосусини осон «фош қилган»?
Одамлар айғоқчиларни аниқлаш усулларини анча аввалдан ўргана бошлашган. Жумладан, шибболет деб номланган усул ҳам кўп ҳолларда жуда қўл келган.
Хўш, бу сўз нимани англатган? Иккинчи Жаҳон уруши пайтида рус аскарлари немис жосусларига дуч келишганида бу усул қанчалик ёрдам бергани ҳақида «Рамблер» шундай ёзади.
Шибболет – мажозий маънода маълум бир гуруҳга хос сўз хусусиятини англатади.
Бунда бегона кимсадан бирорта сўз ёки иборани айтиш сўралади ва уни қандай талаффуз қилишига қараб, бу унинг она тилими ёки эмаслиги аниқланади.
Иккинчи Жаҳон уруши пайтида бу техникадан рус аскарлари муваффақиятли фойдаланишган. Немислар оддий «дорога» (йўл) сўзи билан синаб кўрилган. Руслар учун бу сўзнинг айтилиши осон, аммо чет элликлар уни тўғри талаффуз қилишга яхшигина қийналишган.
Ўшанда ҳам немис жосуслари бу сўзни «тарока» деб талаффуз қилишган ва ўзларини бир зумда фош этишган. Ҳатто, ўқитилган немис разведкачилари ҳам бу оддий сўз олдида ожиз қолишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter