Уруш ота-онасидан жудо қилган болалар сони эълон қилинди
![Уруш ота-онасидан жудо қилган болалар сони эълон қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/720_460_95_1134375879.jpg)
3 182 нафар украиналик бола уруш бошланган 24 февралдан бери ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлди. BBC ёзишича, бу ҳақда Украина миллий ижтимоий сервис хизматининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти директорининг ўринбосари Владимир Вовк хабар берди.
Хусусан, 541 нафар боланинг ота-онаси ҳалок бўлган ёки улар билан алоқа йўқ, яъни бу болалар бевосита уруш туфайли ота-оналаридан айрилишган.
«Рўйхатимизда 106 нафар етим-бола бор, 206 нафар боланинг ота-онаси ҳалок бўлган, бироқ ҳужжат билан тасдиқланмаган, бу, уруш тугаса, уларнинг ота-онасини топиш учун озгина бўлса ҳам умид уйғотади», — деди Владимир Вовк телемарафондаги чиқишида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter