«Уруш бу Голливуд филмлари эмас» — Зеленский
Владимир Зеленский Украинанинг қарши ҳужуми кутилганидан секин кетаётганини тан олди. Бу ҳақда у BBC нашрига берган интервюсида айтди.
«Баъзи одамлар буни Голливуд филми деб ўйлашади ва ҳозир натижаларни кутишади. Ундай эмас», деди у.
«Одамлар ҳаёти хавф остида қолмоқда», деб давом этди Украина президенти.
Зеленский секин ҳужумнинг сабабларидан бири сифатида мамлакат ҳудудининг 200 минг квадрат километри миналаштирилганини айтди.
У қарши ҳужум муваффақиятли бўлишидан қатъи назар, Киев можарони музлатишга рози бўлмайди, деган тезисни такрорлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter