Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Унутувчанлик қарийб ярим миллион доллардан маҳрум қилаёзди

Унутувчанлик қарийб ярим миллион доллардан маҳрум қилаёзди

Фото: «upi.com»

Американинг Шимолий Каролина штати фуқароси унутувчанлиги туфайли бир неча юз минг доллардан айрилишига сал қолди, дея хабар берди «UPI» портали.

Альберт Белк лотерея чиптасини харид қилиб, юк машинасининг ўриндиғига ташлаб қўйган. COVID-19 пандемияси туфайли изоляцияда бўлгани учун машинасини умуман ҳайдамаган. Шу боис 30 апрелда ўйналган чипта бутунлай ёдидан кўтарилган.

Икки ҳафта ўтгач у дўконга бориб, яна лотерея чиптасини сотиб олишга қарор қилган. Шунда машина ичидаги текширилмаган чиптага кўзига тушган. У чиптани автоматда сканирдан ўтказганда, не кўз билан кўрсинки, 468 минг долларлик жекпот ютибди.

Омади чопган Белк ютуғини 26 май, сешанба куни олди. Ютуқ пулига у турмуш ўртоғига 2018 йилда чиқарилган «Cadillac CT6» люкс автомобилини олиб беришни ва уйини таъмирлашни режалаштиряпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг