Узоқ вақт унутилган лотерея чиптаси омад келтирди
Америкалик (Норт-Платта шаҳри) Лукас машинасини тозалаётганда ҳужжатлар турадиган қутидан лотерея чиптасини топиб олди.
Чипта узоқ вақтдан бери тўпланиб ётган қоғозлар орасидан чиқди. Лукас бу чиптани ўтган йилнинг кузида сотиб олган ва ўз омадини лотереяда синаб кўришга қарор қилганини бутунлай унутган. Унинг эътиборсизлиги ютуқсиз қолишига сабаб бўлдими?
Маълум бўлишича, Лукас «Ford F-150 XLT» рақамли пикап эгасига айланган, яъни совринни олиш муддати ҳали тугамаган. Бундан ташқари, лотерея ташкилотчилари автомашина учун солиқ ва рўйхатдан ўтказиш тўловларини ўз зиммасига олди, бу хушхабар эса омадли йигитнинг кайфиятини янада кўтарди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter